Олти қаҳрамонликларга 105 та суюлтирилган газ баллонлари, 8 тонна кўмир тарқатилди
- 29.11.2019 10:16
- 202
- Самарқанд
Кеча, 28 ноябр куни Паст Дарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев туманнинг Олти қаҳрамон маҳалласи фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда фуқаролар йўлларнинг носозлиги, суюлтирилган газ баллонлари етишмаслиги, кўмир танқислиги масалалари юзасидан мурожаат қилишди. Аҳоли томонидан билдирилган муаммоли масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилиниб, маҳалла фуқароларига 105 та суюлтирилган газ баллонлари, 8 тонна кўмир тарқатилди. Шунингдек, маҳалланинг 3 километрлик ички йўлларига тош тўкиш ишлари бошлаб юборилди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- 13 дақиқа аввал
- Мутолаа
“Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!”
- 19 дақиқа аввал
- Самарқанд
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- 1 соат аввал
- Жамият