Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Олтин қалам" миллий мукофоти учун халқаро танлов ҳам қолдирилди

Ҳар йили шу вақтда аллақачон журналистлар учун ўтказиладиган «Олтин қалам» танлови эълон қилинар эди. Жорий йилда ундан негадир хабар бўлмади.
Ушбу саволга Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимовнинг жавоб беришича, "Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда карантин жорий этилиши муносабати билан "Олтин қалам" миллий мукофоти учун халқаро танлов ўтказилишини эълон қилиш тўхтатиб турилибди".
Қачон бу танлов бўлиши ҳақида эса ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
«Танловни ўтказиш бўйича янгилик бўлиши билан биз журналистика.уз ва уюшманинг сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қиламиз», деди Холмурод Салимов.