Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Онасининг машинасини ҳайдаб чиққан ўқувчи уч нафар аёлни уриб юборди

Ўтган куни Наманган вилояти Норин туманида ЙТҲ содир этилиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди.

Маълум бўлишича, соат 12:10 ларда Норин тумани 15-мактабнинг 9-синф ўқувчиси онасининг номида бўлган «Дамас» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган уч нафар пиёдаларни уриб юборган.

Улар ҳам Норин туманида яшайдиган фуқаролар бўлиб, уларнинг бири 38, бошқаси 43 ва 44 ёшли аёл кишилар бўлган.

Оқибатда пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 28 июнда Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.