Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё деҳқон бозорига раҳбар тайинланди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкилот раҳбарлари, савдо ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят бозор ва савдо комплекслари уюшмаси раиси Тойир Мамадалиев иштирок этиб, "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖ фаолияти, ютуқ ва камчиликлари, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.
Йиғилишда Ҳасанов Нусрат Қурбонович "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖ бошқарув раиси вазифасига тайинланди.
Нусрат Ҳасанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Оқдарё туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Оқдарё туман ҳокимлиги
ахборот хизмати.