Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчи ва ўқувчилар Имом Бухорий мажмуасида

Самарқанд давлат университети ўқитувчи ва ўқувчилари Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, у ерда амалга оширилган ишлар билан танишди.

Илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов марказ ва ҳадис илми мактабининг яратилиш тарихи, амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, илмий ходимлар ҳамда тингловчилар учун яратилган шароитлар ҳақида гапирди.

Давра суҳбати билан давом эган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва шоир Азим Суюн, филология фанлари номзоди, доцент Сайди Умиров, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев ҳам қатнашиб, нуфузли халқаро тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги ҳақида гапирди.

Тадбир иштирокчилари марказ ёнида бунёд этилган Ҳадис илми мактабининг тингловчилари учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди. У ердаги ўқув жараёнларнинг замонавий ахборот технологияларига асосланганлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Зоҳир ЮСУПОВ,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кичик илмий ходими.