Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчиларнинг ўз устида ишламай қўйгани мактаблар рейтингини пасайтирмоқда

Давлат таълим стандартлари мукаммал ишлаб чиқилган бўлса-да, вилоят мактабларининг рейтинг кўрсаткичи республика миқёсида жуда пастлиги ўқитувчилар малакасини янада оширишни талаб этмоқда.

Самарқанд шаҳрида “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: стратегиялар, инновациялар ва илғор тажрибалар” мавзусидаги илмий-амалий конференция шу мақсадда ўтказилди.

- Келажакка пойдевор билим даргоҳларида қўйилади. Боланинг мактабда аъло баҳоларга ўқиши учун аввало, педагог ўқувчининг қалбидан жой олиши керак, - деди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Холбой Ибрагимов. - Ўқитувчи болаларни яхши кўрса, ўқувчилар унга қулоқ солади, дарсни диққат билан тинглайди. Бундан ташқари, оилада ҳам болага тарбия берилиши лозим. Яхши тарбия олган бола таълимни ўзлаштира олади.

2030 йилгача таълим соҳасида жаҳоннинг 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришни режалаштирганмиз. Бунинг учун мактабларни халқаро талаблар даражасига етказиш шарт.

Тадбирда вилоятдаги мактаблар рейтинги пастлиги, ўқитувчиларнинг ўз устида ишламай қўйгани танқид қилинди. Муаммони бартараф этиш учун илғор, тажрибали ўқитувчиларни бириктириш, жамоалар ўртасида рақобатни кучайтириш, очиқ дарсларни кўпайтириш каби таклифлар ўртага ташланди.

Конференциянинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этди.

Хуршида ЭРНАЗАРОВА.