Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчиларнинг Президент Мурожаатномаси ҳақидаги тушунчалари янада мустаҳкамланди

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директорининг ўринбосари Д.Ўринбоева олиб борган мазкур тадбирда партия вакиллари, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари, марказ педагог ходимлари иштирок этди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари И.Ботиров, “Samarqand” вилоят телерадиокомпанияси директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ихтиёров Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, унда таълим тизими вакиллари олдига қўйилган муҳим вазифалар хусусида фикр билдиришди. Мурожаатноманинг туб моҳияти, Президентимизнинг келгусида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда олға сурган таклифларини изоҳлаб беришди. Йилларнинг номланиши, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режаларга тўхталиб ўтишди.

Тадбирда ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Абдуҳошим ЗИЁДОВ.