1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

- Пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади;
- Фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;
- Паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади;
- Болалар нафақаси миқдори ошади;
- Давлат таълим ташкилотлари ва муассасалари ҳудудида жойлашган ва улар балансидаги боғлар ҳамда ep майдонлари хусусийлаштирилиши тақиқланади;
- Барча товарлар экспортига чекловлар бекор қилинади;
- Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади;
—Электрон тижорат операторлари фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади;
- Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади;
- Тўлов ва электрон пул тизимлари, шунингдек, тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучаяди;
- Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.