Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:

Аюпов Шавкат Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти ректори

Баситханова Эльмира Иркиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Рафиқов Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари

Саидов Сирожиддин Салохович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Сайфуллаев Бахтиёр - Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори

Санакулов Кувандик - “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори

Сафоев Содиқ Солихович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Турдиев Содиқжон - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Худайбергенов Турсинхан Айдарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Юлдашев Бехзод Садикович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси 

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 

2020 йил 17 январь