Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда 2 кун умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди.

Шунингдек, фармойиш билан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон Қарорига мувофиқ, ҳашар фақат ихтиёрий асосда ўтказилиши белгиланган. Ҳашарни ўтказиш учун умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўлиши шарт.

Ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъиян риоя этилган ҳолда ўтказилади. Ҳашарлар доирасида бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди.