Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 862 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган беморлар аҳволи ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3 минг 965 нафарга етди. 4 июнь куни 73 нафар, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 87 нафар, яъни 78 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 862 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 21 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.

Куни кеча рўйхатга олинган 96 беморнинг 81 нафари карантин муассасаларига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган бўлса, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 2 нафари эса халқаро юк ташувчи шахслар орасида аниқланган.