Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пандемия тарқалишининг олдини олишда тепловизорлардан фойдаланилмоқда

Ҳа, Covid-19 пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида қўлланилаётган чора-тадбирлардан бири тепловизорлардан фойдаланишдир.

Шу мақсадда бугунги кунда Самарқанд шаҳри, Паст Дарғом, Булунғур каби туманларда ушбу қурилмадан самарали фойдаланилмоқда. Яқинда Тойлоқ туманига ҳам тепловизорлар келтирилди. Эндиликда туман ҳокимлиги биносига кирувчиларнинг иситмаси ана шу қурилма асосида масофадан туриб ўлчанади. Иссиғи юқори бўлган ҳокимлик ходимлари ёки фуқаролар бинога киритилмайди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик марказидан хабар беришларича, худди шундай тартиб туман тиббиёт бирлашмаси, ИИБ, прокуратура, СЭОМ каби фуқаролар кўп келадиган ташкилотларга ҳам ўрнатилган.

Айни дамда туманимизда 11 та тепловизор келтирилган бўлиб, кейинчалик уларнинг сонини кўпайтириш кўзда тутилган.