Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда электрчилар хонадонларга "свет бериш" чораларини кўряптими?

Кеча бошланган қорли-қировли кунларда вилоятимиз бўйича электр энергиясида узилиш бўлмаслиги учун зарур чоралар кўрилган эди. Аммо тармоқларнинг эскиргани, зўриқишлар содир бўлгани барибир ўз таъсирини кўрсатди.

Оқибатда бугун жойларда электр энергиясида узилишлар содир бўлди. Носозликларни тезда бартараф этиш учун “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”, жумладан, корхонанинг Паст Дарғом тумани электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари кечки вақт ва совуқ бўлишига қарамай жойлардаги носозликларнинг олдини олмоқда.

Айни пайтларда тумандаги "Тимур", "Қайрағоч", "Ўтарчи", "Исломобод", "Баҳодир", "Пўлатчи" фидерларида авариявий ҳолат юзага келган. Электрчилар тармоқлар ва нимстанциялардаги камчиликларни бартараф этиб, аҳоли хонадонига электр энергияси етказиб бермоқдалар.

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти ахборот хизмати.