Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда кунига 120 тонна буғдойни қайта ишловчи тегирмон иш бошлади

Паст Дарғом туманидаги “Жума элеватори” АЖ қошида буғдойни қайта ишловчи янги тегирмон фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ш.Узоқов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Сулаймонов, Х.Бўриев ҳамда туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Корхона фаолиятини сифатли ташкил этиш учун хориждан 782 минг АҚШ долларлик замонавий технологиялар харид қилинди. Бунинг натижасида 20 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Корхона бир кунда 120 тонна буғдойни қайта ишлаб, 90 тонна сифатли ун тайёрлайди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.