Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Позитив” Республикада иккинчи даражали қувноқ ва зукко жамоа деб топилди

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг финал босқичида вилоятимиз вакили - Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг “Позитив” жамоаси муваффақиятли қатнашди.

Жамоа Қорақалпоғистон Республикасининг “Юмор” жамоасидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. “Позитив”нинг истеъдодли аъзоларидан бири Савлат Рустамов “Энг қувноқ иштирокчи” номинацияси бўйича алоҳида тақдирланди.

"Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг учинчи ўрни Жиззах вилоятининг “Юлдузлар” жамоасига насиб этди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.