Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қонунбузарнинг нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро С.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 10660 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

ДБҚ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.