Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия туфайли Трамп G7 давлатлари етакчилари билан зиддиятга борди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияни G8 га қайтиши юзасидан “Катта еттилик” давлатлари етакчилари билан зиддиятга борди. Бу ҳақда Guardian нашри дипломатик доиралардаги манбаларга асосланиб хабар берди.  

Нашриёт берган маълумотларга кўра, Франциянинг Биаррице шаҳридаги саммит чоғида G7 давлатларининг бошқа аъзолари етакчилари, АҚШ Президентининг таклифини қўллашмаган, жиддий баҳслашув юзага келган. 

Газетанинг ёзишича, Трамп ҳамкасблари келтирган сабабларга қўшилмаган.

АҚШ Президенти, хусусан, Эрон, Сурия ва Шимолий Корея муаммоларини муҳокама қилишда “Россия залда бўлиши керак”, дея таъкидлаган.

Эътироф этилишича, Япония бош вазири Синдзо Абэ ушбу масала юзасидан бетарафликни сақлаб турган, бироқ Италия ҳукумати раҳбари Жузеппе Конте Трамп таклифини қўллаган. Қолган етакчилар, жумладан, Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск ҳам Россияни G8га қайтишига қатъий қарши чиқдилар.

“Шундан сўнг, юмшоқроқ қилиб айтганда, вазият кескинлаша бошлади” – деган нашр суҳбатдоши.