Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди

Бу ишни муқаддам судланган шахс амалга оширмоқчи бўлган. Ушбу шахс - Қосим Эркинов (исм, фамилиялар ўзгартирилган) 1991 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 2017 йил декабрь ойида ўғирлик жинояти содир этгани учун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Орадан икки йил ўтиб, 2019 йил январь ойида суд томонидан унга имконият берилиб, ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озод этилган.

Аммо Қ.Эркинов берилган имкониятдан тўғри хулоса қилмасдан, яна бир бор қасддан жиноятга қўл урди.

Бир куни Қ.Эркиновда ўзи сақлаб келаётган марихуана гиёҳвандлик воситасини мўмай пулга сотиб, бойиб кетиш истаги пайдо бўлди. Одатдаги кунларнинг бирида гиёҳвандлик воситасига харидор ҳам топила қолди. У Тоҳир исмли шахсга гугурт қутиларига алоҳида-алоҳида қадоқланган, оғирлиги 17,09 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 150 АҚШ долларига сотган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қ.Эркиновнинг қора нияти амалга ошмади. Йўқса қанча одамлар ушбу заҳри қотил домига тушган бўларди.

Суд Қ.Эркиновнинг ўталмаган жазоси борлигини инобатга олиб, унга тегишли тартибда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Шоҳрух МИРЗААҲМЕДОВ,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси.