Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали ўрнатилади

Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

''Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳафталиги'' доирасида ташкил этилган тадбирда маърифатпарвар бобомиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Вилоят ҳокимлиги, таълим муассасалари вакиллари, шоир ва ёзувчилар буюк маърифатпарвар олимнинг ҳаёти ва фаолияти, илмий-адабий мероси ҳақида сўз юритишди.

Яқин келажакда Самарқанд шаҳри марказида Маҳмудхўжа  Беҳбудий ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилгани маълум қилинди.