Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида озиқ-овқат мўл-кўл бўлади

Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашида туман ҳокими Н.Мавлонов шундай фикр билдирди.

Қайд этилишича, туманда 2021 йил май ойига қадар аҳоли эҳтиёжи 31,1 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш зарур. Хусусан, гўшт 5358 тонна, 6540 тонна картошка, 2515 тонна пиёз, 3270 тонна сабзи, 1233 тоннаси гуруч, 9722 тоннаси ун, 1144 тоннаси ўсимлик ёғи, 1383 тоннаси шакар маҳсулотлари ҳамда 27 миллион 166 минг дона тухум маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.

Истеъмол талаби юқори бўлган 10 турдаги маҳсулотнинг аксарияти ички имкониятлар ҳисобидан қопланади.


Туманда етиштириладиган 773 тоннани балиқ умумий талабга нисбатан 43 фоизни ташкил қилади. Ушбу йўналишда “Oq Amur Baliqlari” МЧЖ томонидан 190 тонна балиқ етиштириш лойиҳаси фаолияти йўлга қўйилади. Эҳтиёждаги балиқнинг қолган қисмини бошқа туманлардан олиб келиш ҳисобига қондирилади.

Шунингдек, 1 383 тонна шакар ва 1 233 тонна гуруч Хоразм вилоятидан келтирилади.

Бошқа туманлардан фарқли равишда, Самарқанд туманида талабга нисбатан 109 фоиз ёки 1 250 тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади.


Туманда аҳолининг гўштга бўлган талабини қондириш ҳамда нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Фарҳод" фермер хўжалиги томонидан қиймати 2,5 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. "Ферузжон боғи" фермер хўжалигининг 1 миллиард сўмлик, "Азимов Азим Чорвалари" фермер хўжалигининг 2,5 миллиард сўмлик лойиҳалари орқали 250 бошга яқин қорамол парвариши йўлга қўйилади.

Сессияда қайд этилишича, бошқа йўналишларда ҳам бу каби йирик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган.