Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманининг Оқбўйра маҳалласида янги экотуристик зона очилади

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, юртдошларимизнинг ушбу масканнинг бетакрор табиатидан баҳраманд бўлишлари учун бу ерда отда сайр қилиш, ҳовузда сузиш, шунингдек, мазали таомлардан баҳраманд бўлиш имконияти яратилади.

Замонавий стандартларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ.

Янги экотуристик ҳудудни жорий йилнинг июль ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.