Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида

          “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн бешинчи сессияси 2020 йил 21 октябрь куни соат 10:00 да чақирилсин.

  1. 2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг 2020 йил 4 октябрь куни халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилган сайлов натижалари тўғрисидаги ахбороти;

вилоят ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаровнинг эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги ҳисоботи;

вилоятда банклар ва солиқ идоралари, мутасадди ташкилот ва идоралар томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда “мижозбай” ҳал этиш ишлари самарадорлигини ошириш ва солиқ идораларининг кунлик фаолиятига “солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тизимни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил
28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган, “Меҳрибонлик” уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида”ги СҚ-48-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимининг ўрибосари Х.Очиловнинг ҳисоботи;

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори У.Джураевнинг вилоятда куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботи;

Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймоновнинг жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг ижроси тўғрисидаги хисоботи;

вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича ҳисоботи;

бошқа масалалар.

  1. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Вилоят  ҳокими                                                        Э.Турдимов

2020 йил 16 октябрь