Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида меҳнат мигрантларига ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда

Хорижий давлатда қонуний асосда ишлашнинг кенг имкониятлари ва яширин (нолегал) меҳнатнинг салбий оқибатлари ҳақида фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

2019 йил 18 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг энг чекка ҳудудлари – Пахтачи ва Нарпай туманларида хориждан қайтган меҳнат мигрантлари ва чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар билан ана шундай тушунтириш ишлари ташкил қилинди.

Бандлик ва меҳнат вазирлиги хабарига кўра, ушбу тадбирлар жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.