Депутатлар Нозим Ҳусановнинг номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ҳусанов Нозим Бахтиёрович номзодини маъқуллади.

Нозим Ҳусанов бунга қадар Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.