Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда биометрик маълумотларни йиғиш қурилмалари сони 20 тага етди

Самарқандда вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги ходимлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Улуғбек Муҳамедов тизимда 2019 йилда амалга оширилган ишлар, шунингдек, жорий йилда аҳолига хизмат кўрсатишда янада қулайликлар, қабул жараёнларида замон талабларига мос шароитларни яратиш, ҳар бир фуқаро билан хушмуомалада бўлиш, тизимда ортиқча сарсонгарчилик, қоғозбозликлар ўрнига инновацион электрон тизимларни йўлга қўйиш лойиҳалари ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида тўхталди.

Таъкидландики, аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда вилоятнинг Оқдарё, Жомбой ҳамда Нуробод туманлари миграция хизматларига қўшимча 3 дона хорижга чиқиш биометрик маълумотларни йиғиш қурилмалари ўрнатилиб, вилоят бўйича жами қурилмалар сони 20 тага етди.

Семинар давомида соҳа ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, тизим фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан иштирокчиларнинг таклифлари тингланди.