Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ДСЭНМ бош врачи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Ш.С.нинг мурожаатига кўра, 2019 йил 22 июнь куни тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида вилоят давлат санитария-эпидемология назорати маркази хўжалик ишлари бўлими мудири А.О. ҳамда марказ бош врачи ўринбосари Г.А. ичимлик сувининг истеъмолга яроқлигига ҳақида хулоса бериш учун тадбиркордан 500 минг сўмни пулни пора тариқасида олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Самарқанд вилояти ДСЭНМ бош врачи ўринбосари Г.А. Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов жараёнида қамоққа олинган.