Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда "гашиш" гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳри ҳудудида “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири ўтказилган.

Тадбир жараёнида Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида яшаб келаётган, 1992 йилда туғилган Ф.П. нинг яшаш манзилидан 5.83 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 1.5 граммга тенг бўлган 5 дона капсула таркибида “Лирика” психотроп моддаси аниқланган. 

Шунингдек, ушбу хонадондан топилган “Тропикамин” препарати ва бошқа таркибида психотроп моддалар бўлиши мумкин бўлган препаратлар текшириб кўриш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБга юборилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Ф.П.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.