Самарқандда ҳокимлик бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартириш киритилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бугун бўлиб ўтган ўнинчи сессиясида бу ҳақдаги вилоят ҳокимининг қарори тасдиқланди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 мартдаги қарори билан ҳокимликнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳининг бир нафар бош мутахассис штат бирлиги ҳисобидан ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозими жорий этилган.

Шунингдек, ҳокимлик ахборот-таҳлил гуруҳининг бир нафар етакчи мутахассис штат бирлиги ҳисобидан вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилган.