Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 6 январь куни Булунғур тумани Соҳибкор маҳалласида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг ажрими билан тайинланган жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган А.Ж.нинг яшаш хонадони пробация инспектори А.Тошмуродов томонидан текширилганда, маъмурий назорат қоидаларини бузиб, соат 21:00 дан сўнг яшаш уйида йўқлиги ва кўчада спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрганлиги аниқланган.

А.Ж. ушбу ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жазони алмаштириш учун судга ҳужжатларини қайтариб юбормаслик эвазига пробация гуруҳи инспекторига 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.