Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қиймати 100 миллион долларга тенг йирик савдо мажмуаси қурилиши бошланди

Самарқанд туманида "Ko'ksaroy avto mall" кўп тармоқли савдо мажмуасини қуриш ишлари бошланди. Мажмуага тамал тоши қўйилди.

Мажмуанинг умумий майдони 4 гектар бўлиб, кўп тармоқли савдо мажмуаси 120 минг квадрат метрдан иборат бўлади. Бу ерда 2 200 та дўкон қурилиши режалаштирилган. Муҳими, умумий қиймати 100 миллион долларга эга мажмуа бунёд этилиши натижасида 10 минг нафар аҳоли иш билан таъминланади. Айтиш жоизки, 65 миллион доллар савдо мажмуаси ва 35 миллион доллар янги технологиядаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси учун мўлжалланган.

Қурилиш вазирлигининг хабар беришича, мажмуа 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.