Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда сержантлар форуми ўтказилмоқда

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан сержантлар форуми ташкил этилди. Унда Миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ҳамда давлат божхона тизимида хизмат қилаётган сержантлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Форумнинг очилиш маросимида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хизмат қилаётган сержантлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, уларнинг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим эканлиги таъкидланди.

Форум доирасида турли кўргазмалар, дала-ўқув машғулотлари, кўрик-танловлар, маданий дастурлар, тарихий обидаларга саёҳатлар уюштирилиши режалаштирилган.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Форум 23 ноябрга қадар давом этади.

Шаҳноза ҚЎШОҚОВА.