Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда шу йилнинг 9 ойида коррупция ва иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ 20 та ҳолат қайд этилди

Бу ҳақда вилоят давлат архиви бошқармасида ўтказилган давра суҳбатида айтилди.

Барча шаҳар ва туман давлат архиви бўлимлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан коррупция иллатнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида аниқ фактлар асосида маълумот берилди. Республикамизда коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилгани ҳамда унинг фаолияти тўғрисида сўз юритилди. 

- Жорий йилнинг 9 ойи давомида қайд этилган коррупция билан боғлиқ 20 та жиноятнинг 5 таси таълим, 3 таси тиббиёт соҳасида аниқланди, - деди вилоят ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи М.Каттақулов. - Иқтисодий жиноятларнинг эса 2 таси банк, 1 таси кадастр, 1 таси агросаноат, 1 таси энергетика, 7 таси бошқа соҳалар билан боғлиқ бўлди. Мазкур жиноятлар оқибатида давлатга қарийб бир миллиард сўм моддий зарар етказилгани аниқланиб, ушбу маблағ ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, давра суҳбатида архив фондида сақланаётган хужжатлар айниқса, шахс тўғрисидаги маълумотларни қонун талабларига амал қилган ҳолда ижтимоий тармоқларда ёритиш кераклиги таъкидланди.

Ҳ.ЭЛТОЕВ.