Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ёш қизни фоҳишалик мақсадида сотмоқчи бўлган қўшмачи аёл қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оқдарё тумани, Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 йилда туғилган А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани Мингтепа маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Ж.ни Таиланд давлатига юбориш ва ундан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.