3 500 АҚШ доллари эвазига қизларни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди
- 10.01.2022 11:39
- 393
- Жиноят ва жазо
7 январь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро С. ариза билан мурожаат қилган.
Унда Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.А. исмли шахс “М” ва “Ш” исмли қизларни Туркия давлатига фоҳишаликка юборишини айтиб, улардан 3 500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраганини маълум қилган.
Ариза юзасидан 8 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиб, Самарқанд шаҳар Шота Руставели кўчасида яшовчи Н.А. исмли шахс “М” ва “Ш” исмли қизлардан 3 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Судья ва ҳуқуқ идораси ходимлари “Заковат”да беллашди
- 21 дақиқа аввал
- Жамият
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- 44 дақиқа аввал
- Самарқанд