Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар фош қилинди
- 17.11.2022 18:40
- 379
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ана шу жиноят билан машғул бўлган кимсалар ушланди.
Яъни, тадбирда Пайариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Н. маҳаллий фуқарони сохта ҳужжатлар асосида Туркия ва Япония орқали АҚШга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун келишилган пулдан 10 минг АҚШ доллари ва унинг хорижий паспортини талаб қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Фуқаро И.Н. ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган таниши, Тойлоқ туманида яшовчи У.А. билан тил бириктирган ҳолда амалга ошираётганлигини маълум қилди.
Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ижтимоий хизмат қачон, қандай ривожланади?
- 1 соат аввал
- Жамият
Камикадзе қандай пайдо бўлган?
- Кеча, 18:46
- Ўқинг, қизиқ!