Одам савдоси билан шуғулланганлар рўйхати тузилади
- 23.11.2021 15:33
- 61
- Қонун ва ҳужжатлар
Ҳукумат қарори (708-сон, 22.11.2021 й.) билан "Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқланди.
Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.
Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:
- одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
- одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
- жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.
Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.
Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Она-юрт қалқони, тинчлигимиз посбони
- Кеча, 17:06
- Самарқанд
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- Кеча, 15:22
- Хориж
Нега директорлик ўринлари бўш?
- Кеча, 15:17
- Таълим