Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги божхоначилар нега 25 та жиноят иш қўзғатган?

Ўз навбатида 4 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Вилоят божхона бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2020 йилда 1 триллион 193 миллиард сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилган.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 триллион 700 миллиард сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Пандемия шароитида вилоятда фаолият юритаётган 101 нафар тадбиркорлик субъектларига жами 252 миллиард сўм божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилган.

Умуман, ўтган йилда “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш доирасида вилоятда 508 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 4 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, 10,2 миллиард сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган. Қонунбузарларга нисбатан 25 та жиноят иши қўзғатилган.