Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги маданий мерос объектларининг 50 фоиздан ортиғи таъмирталаб

Вилоятда 1607 та маданий мерос объектлари мавжуд шундан, археологик объектлар 973 та, архитектура ёдгорликлари 564 та, монументал санъат ёдгорликлари 36 та, диққатга сазовор жойлар 34 тани ташкил этади.

Мавжуд маданий мерос объектларининг деярли 50 фоизидан ортиғи таъмирталаб, 14 фоизи авария ҳолатида сақланмоқда. (археология маданий мерос объектларининг 15 % йўқолиб кетиш арафасида).

Маданий мерос объектларининг бу ҳолатга келиб қолишига биринчидан - тасарруфда сақловчининг аниқ эмаслиги, иккинчидан-эътибордан четда қолганлиги ва учинчидан-маданий мерос объектларни таъмирлаш молиялаштирилмаётганлиги натижасида хароба ҳолатга келиб қолган.

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда 1607 та маданий мерос объектларидан 529 (32,9%) тасининг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлиб, қолган объектларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган, тасарруфда сақловчи аниқ эмас.

Жумладан, Пастдарғом тумандаги мавжуд 148 та объектдан бор-йўғи 2 тасининг, Пайариқ туманида 97 та объектдан 2 тасининг, Нарпай туманида 50 та объектдан 2 тасининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган, холос.

Амалдаги тартибга асосан маданий мерос объектлари кадастр хужжатларини расмийлаштириш ва муҳофаза белгиларни ўрнатиш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар молия органлари томонидан маблағлар ажратилмаган.