Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги мактабларда танқид қилинган ҳолатлар ўрганилмоқда

Кеча, 4 март куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 48-умумтаълим мактабида 8 март байрамини нишонлаш учун пул йиғилиши тўғрисидаги мақола эълон қилинди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 42-умумтаълим мактабининг спорт зали ва ювиниш хонаси таъмирталаблиги тўғрисидаги мақола тарқалди.

Ҳозирда иккала ҳолат ҳам шаҳар халқ таълими бўлимининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.