Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ширкатлар томонидан 7,4 миллиард сўм мақсадсиз сарфланган

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик ҳузуридаги инспекциясининг Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мажбурий бадал ва кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишга оид 2020 йилдаги фаолияти ўрганишлари якунига кўра, 465 ҳолатда 7,4 миллиард сўмлик маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган. Шулардан 9 ҳолатда ноқонуний равишда сарфланган 837,7 миллион сўмлик маблағ айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган.

16 ҳолатда 282,4 миллион сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганлигига оид муаммолар жойида бартараф этилган.

136 ҳолатда 5,6 миллиард сўмлик маблағларни талон-торож қилганлигига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.