Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шов-шувларга сабаб бўлган Сурхондарёдаги топилма ҳақида маълумот берилди

5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топишди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, омборхона Термиз туманидаги “Зумола” ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан топилган.

6х6 м2 ҳудудида олиб борилган қазишма ишлари жараёнида 22 дона дон маҳсулотлари сақланадиган хумлар топилди.

Қазишма янада катталиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда мазкур ҳудудда археологик қазишма ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда.