2020 йилнинг муҳим археологик топилмалари
Ўтган йили Мисрда кенг кўламли қазиш ишлари бошланди. Бу ишлар Марказий ва Жанубий Америка, Европа ва Осиёда ҳам фаол олиб борилмоқда.
Албатта, ўтган йил кўплаб илмий лойиҳалар тўхтатиб қўйилди, бироқ олимлар илгарилари топилган экспонатларни тўлиқ таҳлил қилиб, музей архивларини кўриб чиқишга улгурди. Натижада кўплаб янги кашфиёлар амалга оширилди.
Стоунхенж 2.0
Стоунхенждан унчалик узоқ бўлмаган жойда, радиолокаторлардан фойдаланган археологлар 20 чуқурдан иборат катта ҳалқани топдилар. Халқа диаметри 2 километрдан ошади. Чуқурларнинг катталиги ҳам ҳайратланарли: диаметри 10 метр, чуқурлиги эса 5 метрга етади.
Чуқурларнинг ёши 4500 йил деб тахмин қилинади. Эҳтимол, улар муқаддас жойларга кўрсатма ёки аксинча, у ерга қараб ҳаракат қилмаслик тўғрисида огоҳлантириш сифатида қазиб қўйилган бўлиши мумкин. Олимлар ўз тадқиқотларини давом эттирмоқда.
Наски геоглифлари орасида мушук топилди
Перуда мушук тасвирланган геоглиф топилди. Чизмалар деярли эскирган, бироқ тиклаш ишлари натижасида ўйилган асл чизмалар кўрина бошлади. Геоглифнинг узунлиги тахминан 37 метрни ташкил қилади ва милоддан аввалги II асрда Наски геоглифларининг кўп қисми яратилган вақтдан далолат беради.
Мексикадаги бош суяклар минораси
Мексикада 100 дан ортиқ кишининг қолдиқларидан иборат “Бошсуяклар минораси” топилди. Бу минора Темпло Майор ибодатхона мажмуаси яқинида жойлашган бўлиб, унинг диаметри 4,7 метрни ташкил қилади. Археологларнинг фикрига кўра, у XV аср охирида қурилган.
- Буюк Цомпатли шубҳасиз, сўнгги йилларда мамлакатдаги зўр таассурот қолдирадиган топилма, - дейди Мексика маданият вазири Алехандра Фраусто.
Амазония қишлоқ хўжалиги ватани сифатида тан олинди
Амазония пасттекислигидаги ўрмонларнинг кичик “орол” лари ўрганилиши бундан 10 минг йил олдин маҳаллий аҳоли қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғулланганлигини кўрсатди.
Тадқиқот доирасида олимлар Боливиянинг шимолий қисмидаги саванналаридаги 6 643 та орол дарахтларини харитага туширди ва уларнинг айримларининг фитолитлардан намуна олиб, ўша жойларда қайси ўсимликлар ўсганлигини аниқлашди.
Таҳлиллар Жанубий Америкада деҳқончилик фаол даражада бўлганлиги тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келди.
Воронеж яқинидаги мамонт суякларидан ясалган “чайла”
Россия археологлари Воронеж областидаги Костенково тош даври жойларидан бирида жунли мамонт суякларининг рекорд даражадаги тизилиши топилганлиги ҳақида хабар берди.
Иншоот вазифаси номаълум бўлиб қолмоқда. Эҳтимол, бу бирор бир маросим билан боғлиқ бўлган қурилмадир.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.