"Чокардиза" қабристонида Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой аниқланди
- 22.10.2025 16:48
- 7
- Самарқанд

Энди аллома номини абадийлаштириш мақсадида бу ерда мақбара қурилади.
Маълумотларга кўра, "Чокардиза" қабристонида Ислом оламида муҳим ўрин эгаллаган тўрт мингдан зиёд олиму муҳаддислар дафн этилган.
Қабристонга IX асрдан бошлаб дафн қилиш бошланган бўлиб, кейинчалик мусулмон оламининг энг табаррук қабристонларидан бирига айланган.
Бу йил Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Абу Мансур Мотуридий мажмуасида қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳамда улуғ аллома ва уламолар меросини ўрганиш мақсадида "Чокардиза" қабристони ҳудудида археологик тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Самарқанд археология институти олимлари томонидан олиб борилаётган қазишма ишлари давомида буюк фақиҳ, ислом ҳуқуқшунослигининг мукаммал асари ҳисобланган “Ҳидоя” китоби муаллифи Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой аниқланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хўжа Исмоилми ёки Имом Ал-Бухорий?
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Самарқандда педагоглар аттестацияси бўлиб ўтмоқда
- Бугун, 15:06
- Таълим
Дунё нигоҳи яна Самарқандга қаратилади
- Бугун, 14:54
- Самарқанд