Ўзбекистондан янги динозавр тури топилди
- 10.09.2021 11:26
- 107
- Ўқинг, қизиқ!
Буюк Британиянинг «Royal Sociyety Open Sciyence» журналида бир ажойиб мақола чоп этилди, дея хабар беради ўзбек олими гидробиолог Бахтиёр Шералиев ўзининг фейскбукдаги саҳифасида.
Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврининг сўнгги босқичида яшаган икки оёқлаб юрадиган аллозаврлар оиласига мансуб фан учун янги бўлган динозаврнинг бош суяк қолдиқлари топилган.
Олимни энг хурсанд қилган жиҳати, мақола муаллифлари қаторида иккита ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг борлиги бўлди.
“Янги динозавр алоҳида янги уруғга мансуб деб кўрсатилган. Уруғ номи бобакалонимиз Мирзо Улуғбек шарафига, тур номи эса Ўзбекистон шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган. Ўзбек палеонтологларини чин дилдан табриклайман.
Ўзбекистонда палеонтология деярли тегилмаган қўриқ, ҳали биздан жуда кўплаб қирилиб кетган, тошга айланган (фоссил) организмлар қолдиқлари топилишига ишонаман”, дейди олим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа