Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ССВ: Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Улар орасида яқинда Умра сафаридан қайтган, шу йилнинг 24 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган беморнинг аҳволи ёмонлашган.

59 ёшли ушбу бемор шу вақтгача сурункали ўпка ва гипертония хасталиги билан диспансер назоратида турган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморда ўткир нафас етишмовчилиги иккинчи даражаси кузатилмоқда. У айни пайтда сунъий нафас олиш аппаратига олинган.

Шифокорларимиз белгиланган стандарт ва тавсияларга асосан зарур тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.