Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Tashkent City ҳудудидаги «Орифжон» жомеъ масжиди бузилмайди

Tashkent City ҳудудидаги «Орифжон» жомеъ масжиди бузилмайди ва ушбу масжид биноси реконструкция қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tashkent Сity дирексиясининг хабар беришича, бу борада дастлабки режа ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академиясининг архитекторлари ва реставраторлари жараённи кузатиб боради.

Қайд этишларича, тегишли мутахассислар 1915—1916 йилларда қурилган «Орифжон» жомеъ масжиди ташқи ва ички қиёфасидаги ҳар бир детални ўрганиб чиққан ва бинонинг интерьери, томи ва гумбазларини яхлитлаш ва тиклаш зарурлиги ҳақида хулоса чиқарган.

«Реставрация иши ХХ аср бошидаги меъморчиликнинг барча хусусиятларини ҳисобга оладиган бўлса, концепцияга кўра, масжид биноси халқаро ишбилармонлик марказининг умумий кўринишига мос бўлиши керак», — дейилади хабарда. Айни пайтда олимлар иш лойиҳаларини тайёрламоқда.