Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқда “Ястепа” жоме масжиди очилди

Бугун, 11 май куни Тойлоқ туманидаги “Ястепа” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Масжидлар бўлими масъул ходими Искандар домла Ҳалилов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар иштирок этди ва
қайта барпо этилган ушбу масжид зиёрат туризми доирасида маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ибодатларини адо этиб олишлари учун йўл бўйида барча қулайликлар эга қилиб қурилганини таъкидлади.

Масжид ҳудуди 40 сотих бўлиб, атрофи девор билан ўралган. Жоме биноси баландлиги 8 метр, эни 7 метрли гумбаз эса хонақоҳга ўзгача файз бериб турибди. Янги қад ростлаган таҳоратхона барча шароитга эга бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 20 га яқин одам фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, мажмуадан аёллар учун алоҳида намозхона ва таҳоратхона, шунингдек, имом-хатиб, ноиблар, мутавали ва қоровулхоналар, мажлислар зали, кутубхона ўрин олган.

Масжидга 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган “Шопўлат”, “Янги ҳаёт”, “Ястепа”, “Шоҳкаш” ва бошқа маҳаллаларидаги мўмин-мусулмонлар ибодатларини адо этади. Масжид ичида 1000 нафар, ҳовлига 2000 киши бемалол ибодат қилиши мумкин.

Мазкур жоме масжид саховатпеша ватандошларимизнинг кўмагида бунёд этилди.