Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Tashkent City'да том қулаши ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди

2019 йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Tashkent City Конгресс-маркази томи қулаши ҳақида хабар тарқатилган эди.

Ўтказилган текширув натижасида мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, том қисми бутун ҳолатда эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Tashkent City Конгресс-маркази ҳудуд сейсмик жиҳатлари инобатга олинган ҳолда зилзилабардошлиги 9 баллгача этиб қурилган.