Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тишлар сарғайиши ниманинг аломати?..

Кўпчилик тиш сарғайишини гигиенага етарлича амал қилмаганликда деб тушунади. Аммо экспертлар бундай фикрда эмас. Уларнинг изланиш натижалари шуни кўрсатдики, одамнинг тишлари кўп асабийлашиш ҳамда сувнинг ўта сифатсиз турини ичиш оқибатида сарғайиб кетаркан.

— Тиш эмали қанча мустаҳкам бўлса, тишлар шунча оқлигича сақланади. Уларни парвариш қилиш учун оғиз бўшлиғига эътибор қаратиш ва тиш дўхтирига бир йилда камида икки марта бориб туриш зарур, - дейди стоматологлар.

Диетологлар эса тишлар одамнинг ёши ўтгани сари сарғайиб бориши мумкинлигини айтиб ўтди. Бунинг олдини олиш учун калцийга бой маҳсулотлар, яъни, кунжут, тузламалар, гўшт, жигар, ёнғоқни кўпроқ истеъмол қилиш керак бўларкан.