Тожикистонда 14 нафар маҳбус нондан заҳарланиб, вафот этган
- 08.07.2019 11:47
- 105
- Хориж
Тожикистон жанубида 14 нафар маҳбус нондан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Маълум бўлишича, учта машинада 120 нафар маҳкум эркак ва саккиз нафар аёл жазо муддатини ўташ учун Хўжанд ва Истаравшон шаҳарларидан мамлакат жанубидаги Нурек шаҳрига олиб кетилаётган бўлган. Белгиланган меъёрларга мувофиқ, автомашиналар йўлда олти марта тўхтатилган.
Душанбега яқинлашгач, маҳбуслардан бири 16 кишига учта нонни тарқатади. Ярим соатдан кейин нонни истеъмол қилган маҳбусларда кўнгил айниш, бош айланиши ҳолатлари кузатилган ва улар ҳушини йўқотган.
Шифокорлар фақат иккита маҳбуснинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.
Ушбу ҳолат юзасидан махсус тергов гуруҳи тузилиб, Бош прокуратура томонидан жиноят ишини қўзғатилган. Шунингдек, суд экспертизаси ҳам тайинланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Анора”: ёлғизлик ва беморликка малҳам
- Бугун, 13:41
- Саломатлик
Бульдозер ортидаги матонат ва шараф
- Бугун, 13:28
- Жамият
Карьера маркази – талабаларни ишга жойлаштиради
- Бугун, 11:36
- Таълим
Кўричак ёрилиб кетса хавфлими?
- Бугун, 11:21
- Саломатлик
Битирувчилар учун “Карьера куни” ташкил этилди
- Бугун, 11:14
- Таълим